Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси дунё клубларининг XXI асрдаги рейтингини эълон қилди (2001-2012 йиллар). Хабарингиз бор, бундан аввал IFFHS қитъалар бўйича янги асрнинг энг яхши клубларнинг жадвалини эълон қилиб чиққанди. Ушбу рейтинг ана шу жадвалларнинг умумлаштирилгани ҳисобланади.
Табиийки, "Пахтакор" футбол клуби бу рейтингда Осиё клублари орасида 3-поғонани эгаллаган ҳолда, ўзбек клублари орасида энг яхши натижага эга бўлди (189-ўрин.
"Бунёдкор" 388-ўринни эгаллаган бўлса, "Нефтчи"га 407-поғона насиб этган. Шунингдек, бешюзликка "Насаф" (435-ўрин) ҳам кирган. "Машъал" (789) ва "Навбаҳор" (997) клублари ҳам Топ-1000га илинишган.
"Барселона" жадвални бошқариб турибди. Иккинчи ўрин эса "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлса, 3-ўринни "Реал Мадрид" бошқариб турибди. "Бавария" ва "Арсенал" клубларига кейинги ўрирнлар насиб этган. Шунингдек, "Интер", "Ливерпуль", "Челси", "Милан" ва "Бока Хуниорс" жамоалари кучли ўнликка киришган.
Дунё клубларининг XXI асрдаги рейтинг жадвали билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.