Каталониянинг "Барселона" клуби ҳали ҳам ярим ҳимоячи Калвин Филлипсни трансфер қилишдан йироқ.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "кўк-анорранглилар" "Манчестер Сити"нинг ижара талабларини жуда юқори деб ҳисобламоқда.
Манбанинг қайд этишича, ҳозирда Лондоннинг “Вест Хэм” клуби Филипсни трансфер қилиш имкониятига эга.
"Болғачилар" мавсум охиригача ижара устида фаол ишламоқда, аммо Калвин ҳали ҳам "Барселона"га ўтишга тайёр, футболчи ҳали якуний қарорга келмаган.
28 ёшли Филлипс бу ойда "Манчестер Сити"ни тарк этишга қарор қилди, чунки у олган ўйин вақтидан норози. Бир ярим йил аввал “шаҳарликлар” Калвин учун 49 миллион евро тўлаганди.