"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Немис мутахассиси етакчи йўқлигида Нуньесни ҳужумнинг чап қанотида ўйнашга қодирлигини таъкидлади.
“Бизда ўнг қанотда ўйнай оладиган футболчилар бор, аммо чап қанотда кимни қўйишимиз керак? Дарвин у ерда ўйнаши мумкинлиги аниқ.
Aммо ўйин давом этар экан ("Борнмут"га қарши) биз Дарвинни марказга, Диазни эса чап қанотга ўтказишга мажбур бўлдик", - дея Клоппнинг сўзларини келтирмоқда инглиз клуби расмий сайти.