Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Англия Премьер-лигасида футболчиларнинг маошига чегара қўйилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси клублари 2013/14 йилги мавсумдан эътиборан қатъий молиявий назорат қоидалари жорий этилиши учун овоз беришди. Бу ҳақда Премьер-лига расмий сайти хабар бермоқда. Янги қоидалар апрель ойида тасдиқланиши кутилмоқда.

7 февраль куни оқшомда Премьер-лига клубларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтган ва унда янги қоидаларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилган. Қатъий қоидаларнинг жорий этилиши учун футбол бўйича Англия олий дивизионида иштирок этувчи 20 клубдан 14таси овоз берган. Янги қоидаларга рози бўлган клублар орасида «Арсенал», «Челси», «Эвертон», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл», «Норвич», «Куинз Парк Рейнжерс», «Рединг», «Сток Сити», «Сандерленд», «Тоттенҳэм», «Вест Ҳэм» ва «Уиган» бор.

The Guardian хабарига кўра, янги қоидалар клубларнинг харажатларига, биринчи галда, футболчилар маоши жамғармасига чеклов қўяди. Маошлар учун йилига 52 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаётган клублар 2013/14 йилги мавсумдан бошлаб ўз молиявий ҳисоботларини босқичма-босқич оширишлари мумкин – маош жамғармаси йилига кўпи билан 4 миллион фунтга кўпайиши мумкин. Ҳозирги кунда Премьер-лига жамоаларидан фақат еттитасида маошларнинг умумий миқдори 52 миллион фунтдан кам.

Шунингдек, клубларнинг яқин уч йилдаги харажатлари 105 миллион фунт-стерлингдан ошиб кетмаслиги керак. Бунда клуб инфратузилмаси ва ёшлар футболини ривожлантириш учун сарфланган пуллар ҳисобга олинмайди.

Премьер-лига ижрочи директори Ричард Скадаморнинг айтишича, ушбу қоидаларни бузган клубларга нисбатан жазо чоралари кўрилади, хусусан, мусобақа жадвалида жамоа ҳисобидан очколар олиб қўйилиши мумкин.

Goal.com сайти маълумотларига кўра, молиявий назоратни жорий этиш ташаббуси «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм»дан чиққан. Шу йўл билан ушбу клублар «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг харажатларини қисқартиришни мақсад қилишган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 12:28, 08.02.2013.
Ўқилди: 5560 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.