“Челси” футбол клуби ўзининг расмий сайтида Франциянинг “Лион” клуби билан португалиялик ҳужумчи Диегу Морейранинг ижара шартномасини бекор қилганини эълон қилди.
Лондон клуби футболчини 2023 йилнинг июнида "Бенфика"дан сотиб олганди. Диего "кўклар" сафидаги дебютини август ойида Лига кубогида "Уимблдон"га қарши ўйинда ўтказди. 1 сентябрь куни Морейра "Лион"га ижарага берилди. Францияда бўлган вақтида Португалия U-21 терма жамоаси футболчиси тўққизта ўйин ўтказди.
Португалияликнинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 3 миллион еврога баҳолаган.