Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Навбаҳор» Россия жамоаси билан ўйинда ишончли ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган «Навбаҳор» бугун Россия Премьер-лигаси вакили “Оренбург” (Оренбург)га қарши  навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян майдонга қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

Александр Лобанов, Азимжон Аҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Сияваш Ҳақназари, Русланбек Жиянов, Филип Иванович, Аброрбек Исмоилов, Йован Жокич, Тома Табатадзе, Асадбек Собиржонов, Алижон Алижонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадазиз Ибрагимов, Наврўзбек Иминжонов, Давронбек Олимжонов.

Ушбу беллашувда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, “лочинлар” танаффусга 42-дақиқада Иброҳим Йўлдошевнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган аниқ зарбаси эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида эса оренбургликлар ўз жарима майдончаси ичида Русланбек Жияновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Белгиланган пенальтини жамоамизнинг грузиялик ҳужумчиси Тома Табатадзе аниқ амалга оширган ҳолда, ҳисобни 2:0 га етказди.

Бироқ беллашувнинг сўнгги дақиқаси ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалари давом этаётган вақтда “Оренбург” футболчилари - Кирилл Капленко ҳамда Данила Прохинларнинг голлари эвазига якуний ҳисоб 2:2 кўриниш олди.

“Навбаҳор” Туркия йиғини доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини 27 январь куни Болгариянинг “Спартак” (Варна) жамоасига қарши ўтказади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:53, 22.01.2024.
Ўқилди: 4159 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик