Бугун ОЧЛ 2013 плей офф бахси, «Ан-Наср» - «Локомотив» учрашуви олдидан икки клуб мураббийлари ва футболчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжуманида «Локомотив» бош мураббийи Равшан Муқимов ва жамоа сардори Павел Бугало иштирок этишди. Дастлабки савол бош мураббийга қаратилди:
— «Ан-Наср» клуби хақида қандай фикрдасиз?
— БАА чемпионатида ҳар доим юқори ўринларни олиб келаётган «Ан-Наср» клуби хақида илиқ фикрларни айтишим мумкин. Жамоада кучли футболчилар ва кучли мурабиий мавжуд. Айни дамда БАА чемпионати авж олган. Жамоа етарлича тажрибага эга. Ўйлайманки ушбу ўйинда икки жамоа ҳам ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишга ҳаракат қилади.
— «Локомотив» айнан нега Бирлашган Араб Амирликларида икки йиғин ўтказди? Бу рақиб ўйини ўрганиш учун қаратилганмиди?
— Ўзингизга маълум, Ўзбекистон чемпионати 21 ноябрь куни ўз ниҳоясига етган. Бизда ҳозир ҳаво ҳарорати паст ва Бирлашган Араб Амирликлари миллий чемпионатимиз ва Осиё Чемпионлари Лигасига тайёргарлик кўриш энг қулай жой. Бу ерда кўплаб ўзбек футбол клублари тайёргарлик кўрадилар. Биз ҳам шу ерда мавсумга тайёргарлик кўришни лозим топдик.
— Ўзбекистон чемпионатининг ҳали бошланмаганлиги клубингиз ўйинига таъсир этмайдими?
— Албатта таъсир қилади. Чунки биз сўнгги расмий ўйинимизни 21 ноябрь куни ўтказганмиз. Лекин барча футболчилар, мураббийлар штаби билан шу кунга қадар ушбу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ўйланманки, биз эртага бор имкониятимизни ишга соламиз.
— Гурухда иштирок этувчи Саудия Арабистони, Эрон ва Қатар клублари ҳақида фикрингиз қандай?
— Бизнинг гурухда кучли клублар йиғилган. «Сепахон», «Ал-Ғарафа» ва «Ал-Аҳли» Оисё Чемпионлари лигасида етарлича тажрига эга клублар. Гурух босқичида ҳеч кимга осон бўлмаслиги аниқ.
Кейиги савол Павел Бугалога йўналтирилди:
— Ушбу ўйин ҳақида фикрларингиз қандай, рақиб ҳақида ҳам икки оғиз фикр билдириб ўтасангиз.
— Бу учрашув биз учун жудаям муҳим. Жамоамиз биринчи марта Осиё Чемпионлари лигасида иштирок этиш йўлланмасини эртага қўлга киритиши мумкин. Биз ўзимизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда кўплаб футболчилар ҳалқаро тажрибага эга. Ўйлайманки, биз ўз зиммамизга юклатилган вазифани оқлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз. «Ан-Наср» клуби ҳам БАА чемпионатида яхши ўйин кўрсатади. Ушбу жамоани кучли мураббий бошқарди. Таркибида кучли футболчилар бор