Эрлинг Холанд жароҳатидан фориғ бўлди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. Норвегиялик футболчи ой охиригача майдонга қайтиши кутилмоқда.
Холанд оёғидаги жароҳат туфайли 6 декабрдан бери майдонга тушмаяпти.
Жорий мавсумда Эрлинг Премьер-лигада 15 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.