"Интер" Италия Суперкубоги учун ўйинда минимал устунлик билан ғалаба қозонди, Симоне Инзаги шогирдлари "Наполи"ни мағлуб этишди. Миланликларнинг нидерландиялик вакили Стефан де Врей ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Ажойиб туйғулар, кубокни қўлга киритиш ва уни тарихга ёзиб қўйиш ҳар доим ёқимли. Бизда ажойиб жамоа бор. Ғалабалар худди шу руҳда давом этиш учун куч ва мотивация беради”, дея де Врей сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Ўтган йили "Интер" Суперкубоги ва Италия кубогини қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси финалида ҳам ўйнади.