"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино пойтахт клуби ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседонинг руҳий ҳолати ҳақида гапирди.
“Кайседо ўзини яхши ҳис қилмоқда. Эквадордаги вазият нормал эмас, лекин яхшиланмоқда. Ҳозир у ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Бир неча ҳафта олдин у жуда хавотирда эди. Биз ҳар доим футболчиларга ёрдам беришга тайёрмиз. Бу футболчининг ўйинига таъсир қилиши мумкинлигини яхши биласиз", - дея Почеттино сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Эквадорда мамлакат ҳукумати ва мафия гуруҳи ўртасида қуролли тўқнашув бошланган эди.