Кириш Регистрация

Ламин Ямал математикадан имтиҳон топшириши кераклиги учун «Барселона»нинг навбатдаги ўйинида майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ламин Ямал 24 январь кунги “Атлетик”ка қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Mundo Deportivo нашри мухбири Фернандо Поло Ямалнинг кейинги ўйинга майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.

Бунга сабаб, Ламин 25 январь тонгида математикадан имтиҳон топшириши керак. Ямал эса бу имтиҳонни ўтказиб юбориши керак эмас. “Кўк-анорранглилар”нинг Испания Кубоги доирасидаги “Атлетик”ка қарши ўйини эса 24 январдан 25 январга ўтар кечаси, соат 01:30 да бўлиб ўтади.

Ламин Ямал Испания яқинда Испания Суперкубоги тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. Ямал 16 ёш 182 кунлигида Испания Суперкубоги ярим финалида “Осасуна”га қарши ўйинда (2:0) гол урди.

Аввалроқ, Ямал Ла Лига, Испания терма жамоаси ва Евро саралаш босқичида энг ёш гол муаллифига айланган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:18, 23.01.2024.
Ўқилди: 2590 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.