"Жирона" бош мураббийи Мичел Испания кубоги чорак финалида "Мальорка" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
“Ҳеч қандай эйфория йўқ. Биз жуда ҳаяжондамиз, чунки бу биз учун ўзига хос ўйин - клуб бунгача кубок ярим финалига чиқмаган. Бу мотивация, лекин эйфория эмас, чунки бу бошқа рақобат.
"Мальорка" ўз уйида яхши жамоа, уларда ажойиб ўйинчилар бор, шунинг учун фақат яхши ўйин кўрсатиш орқали биз тарихга кира оламиз. Бу жуда қийин бўлади, бизга ўзимизнинг энг яхши версиямиз керак.
Мен ҳар доим кубокга катта аҳамият берганман ва менда жамоа олдинга боришни ва яхши натижага эришишни хоҳлаётганини ҳис қилганман. Ҳафтанинг энг муҳим ўйини эртага бўлади", - дея Мичел сўзларини келтирмоқда L'Esportiu.
Жамоалар ўртасидаги ўйин бугун, 24 январь куни "Иберостар" стадионида Тошкент вақти билан соат 23:30да бўлиб ўтади.