Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Сречко Катанец: «Энди «D» режа ишлаб чиқаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида бўлиб ўтган Австралияга қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Сергеев жароҳат сабабли сафдан чиқди. Энди «D» режа ишлаб чиқаман. Бу менинг ишим. Агар таркибда бирорта ҳам жароҳат бўлмаса, бу мураббий учун энг яхши ҳолат. Аммо вазиятдан келиб чиқиб ечим топиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

Нимчорак финалдаги рақибимиз аниқ бўлганидан кейин у ҳақида ўйлай бошлаймиз.

Биз Австралия дарвозасига бош билан гол урдик. Ваҳоланки, бу жамоа сафида савияли футболчилар кўп. Масалан, улар бурчак зарбаси ёки жарима зарбаси бераётганида рақиб жамоа ҳимоячилари бизнинг жарима майдонимизга келишади. Уларнинг бўйи бизнинг футболчилардан баланд. Шунинг учун вазият нима билан тугашини билмайсан. Бу ўзига хос стресс.

Бизнинг таркибда ҳам яхши савиядаги футболчилар бор. Гол уриш учун олдинга борамиз. Ўйлайманки, бугунги ўйинда гол уришга муносиб бўлдик", — деди Катанец.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:53, 24.01.2024.
Ўқилди: 13729 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.