Кириш Регистрация

«Насаф»нинг навбатдаги рақиби - Польшанинг 14 карра чемпиони «Гурник» жамоаси

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Навбатдаги рақиб- Польшанинг Забже шаҳридан “Гурник” жамоаси бўлади. "Гурник" футбол клуби ўз тарихида 14 марта чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган.

Ушбу иккинчи назорат учрашувидаги рақибимиз “Гурник” бир вақтлар Европа кубок эгалари кубоги финали баҳсида Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига қарши майдонга тушган. “Гурник” клуби мамлакат чемпионатида 14 марта чемпион бўлиши билан бирга мамлакат чемпионатида ва халқаро мусобақаларда жуда кўп совринларни қўлга киритган клуб ҳисобланади. Польшанинг энг номдор - “Гурник” клуби ҳозирги пайтда мамлакат экстракласс лигасида (биздаги Олий лига каби - изоҳ voha.uz) иштирок этиб келмоқда.

Умумий маълумотлар:

Номи: “Гурник” (Забже ш., Польша)
Ташкил бўлган йили: 14.12.1948 йил
Бош мураббийи: Адам Навалка
Стадиони: Эрнест Поль (сиғими 10 0000 ўрин)
Лақаби: “шахтиёрлар”
Либоси: оқ (асосий), кўк (меҳмонда)

“Гурник” жамоаси ҳозирги пайтда мамлакат чемпионати турнир жадвалини 4-поғонасини банд этиб турибди, жадвалнинг биринчи ўрнини банд этган “Лехия” клубидан 5 очко орқада қолмоқда. Дарвоқе, улар сўнгги расмий учрашувда “Лехия”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишган. Учрашув 2012 йил, 8 декабрда бўлиб ўтган.

Уларнинг ҳисобида 28 очко бор, 15 та ўйин ўтказиб, 7 марта ғалаба, 7та дуранг ва бир учрашувда мағлубиятга учрашган. 23 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 11 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.

“Гурник” жамоаси сафида ҳозирги пайтда жами 3 та легионер фаолият юритмоқда. Булар: Прежюс Накульма (Буркина – Фасо) 14-рақамда ҳаракат қилади. Амплуаси-ҳужумчи. Ушбу футболчи айни кунларда Буркина Фасо миллий терма жамоаси сафида Африка кубоги мусобақаоларида иштирок этмоқда ва у миллий терма жамоа сафида ушбу нуфузли мусобақанинг 10 февралда бўладиган финал учрашувида ҳам Нигерия терма жамоаси қарши ўйнаши мумкин. У мавсумда “Гурник” сафида 14 марта майдонга тушиб, 4 марта рақиблар дарвозасига гол киритган. Демак, ушбу ўйинчи ҳозир ўз клубига ўртоқлик учрашувида ёрдам беролмайди.

Михал Бембен (Германия) 24-рақамда ўйнайди, амплуаси – ҳимоячи. Александр Шевелюхин (Украина) 5-рақамда ҳаракат қилади, ушбу ўйинчи ҳам ҳимоячи ҳисобланади.

“Насаф” мухлисларининг ёдида бўлса, ўтган йили бўлган назорат учрашувида, Рўзиқул Бердиев шогирдлари “Гурник”ни 1:0 ҳисобида доғда қолдиришган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа билан бўладиган назорат учрашувида йиғилишга жамоадошларидан кейинроқ қўшилишган Илҳом Юнусов ҳамда Шоҳруҳ Гадоевлар майдонга тушишларии мумкин.

“Насаф” жамоаси Туркияда бўладиган кейинги назорат учрашувини 11 февраль куни Молдовия вакили “Академия” клубига қарши ўтказади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:27, 09.02.2013.
Ўқилди: 3685 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик