Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг манкунианликлар жамоасига ўтганини эслади.
«Биз Лиссабондаги турнирда бўлганимизда Роналду билан шартнома имзолаган эдик. Ўшанда клуб унга иш таклиф қилгани учун омад кулиб боқди. Роналдиньонинг трансфери аввалига режалаштирилган эди, аммо келишув амалга ошмади. Кейин Алекс Фергюсон эътиборини Криштиануга қаратди, аммо бу бошқа воқеа», - дея Фердинанднинг сўзларини келтиради The Oni One.
Роналду “қизил иблислар” сафида 2003 йилдан 2009 йилгача, шунингдек, 2021/2022 йилги мавсумда ўйнаган. Айни пайтда 38 ёшли португалиялик футболчи “Ан-Наср” сафида тўп тепмоқда.