"Жирона" бош мураббийи Мичел Ла Лига 21-тури доирасидаги "Реал" - "Альмерия" (4:2) баҳсидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди.
"Реал"нинг шубҳали ғалабаси? Билмадим, ўйинни тўлиқ кўрмадим, лекин ҳаммамиз бир хил шароитда рақобатлашаётганимизни ҳис қилябман. Менимча бу ўйинда ҳеч кимга тарафкашлик бўлмади", - деди мутахассис.