Кириш Регистрация

Петрович: "Челси"да ўйнаш Сербиядаги ҳар қандай футболчининг орзусидир"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Жорже Петрович доим “кўклар” сафида ўйнашни орзу қилганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли серб ушбу мавсум бошланишидан олдин Британия пойтахтига "New England Revolution"дан 14 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.

"Челси"да ўйнаш Сербиядаги ҳар қандай футболчининг орзусидир. Бранислав Иванович ва Неманья Матич каби сербиялик футболчилар аллақачон клуб сафида тўп тепган.

"Челси" Сербия маданияти нималигини билади", - дея дарвозабоннинг сўзларини келтиради "кўклар" расмий сайти.

Петрович энди "Челси"нинг асосий дарвозабони. Жорже жароҳат олган Роберт Санчеснинг ўрнини муваффақиятли эгаллади.

Киритилди: 12:31, 24.01.2024.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.