"Aл-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бенземанинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиш имконияти кам.
Журналист Крис Уилернинг фикрича, "манкунианликлар" 36 ёшли франциялик футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олишлари даргумон.
Катта эҳтимол билан асосий муаммо Бенземанинг йилига 100 миллион евролик маоши бўлиши мумкин.
Ижара содир бўлса, "Манчестер Юнайтед" франциялик футболчининг маошининг бир қисмини тўлашга мажбур бўлади, бу эса клуб бюджетига сезиларли даражада зарар келтиради. Раҳбарият қисқа муддатли шартнома учун кўп пул сарфлашни хоҳламайди.
Aввалроқ, Бенземанинг хизматларига Лондоннинг «Aрсенал» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Aйни вақтда Франциянинг “Лион” клуби ўзининг собиқ футболчисини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.