"Бавария" футболчиси Рафаэль Геррейру ўзининг севимли позицияси ҳақидаги саволга жавоб берди.
Кеча 30 ёшли Геррейрунинг голи мюнхенликларга Бундеслигада "Унион Берлин" устидан минимал ғалабани тақдим этди (1:0).
“Майдонга чиққанимда хурсандман. Мен учун марказий ярим ҳимояда ёки қанотда ўйнашимнинг фарқи йўқ", - деди Геррейру.