"Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи келаси ёзда "Ливерпул"га ўтиши мумкин.
Мерсисайдликлар жорий мавсум якунланганидан сўнг ҳимоя чизиғини янгилашни режалаштирмоқда ва Гехига потенциал трансфер мақсадларидан бири сифатида қаралмоқда, дея хабар беради журналист Дэвид Aндерсон.
23 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Aрсенал” ва “Тоттенхэм” ҳам даъвогар эди.
Марк Гехи жорий мавсумда “Кристал Пэлас” сафида 24 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
2022 йилдан бери марказий ҳимоячи Aнглия терма жамоасига таклиф қилинган ва у бунинг учун тўққизта ўйин ўтказган.