Даниил Медведев Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалида Александр Зверевни мағлуб этди.
Россиялик теннисчи дастлабки икки сетда мағлуб бўлди, аммо якунда ғалабани илиб кетди – 5:7, 3:6, 7:6, 7:6, 6:3. Учрашув 4 соат 21 дақиқа давом этди.
Россиялик теннисчи Австралия очиқ чемпионати финалида Янник Синнер билан учрашади.