Дунёнинг тўртинчи ракеткаси, италиялик теннисчи Янник Синнер Australian Open-2024 ярим финалида сербиялик Новак Жокович устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
“Бу жуда қийин учрашув бўлди. Мен уни жуда яхши бошладим, у дастлабки икки сетни ишончли ўтказа олмади.
Назаримда, у ўзини яхши ҳис қилмаётгандек туюлди. Мен босимни давом эттиришга ҳаракат қилдим. Учинчи сетда менда "мачбол" бор эди, лекин мен форхендни ушлаб қола олмадим. Бу теннис.
Мен ажойиб бошлаган кейинги сетимга тайёр бўлишга ҳаракат қилдим. Aтмосфера ажойиб эди. Мен бу ўйинни жуда интиқлик билан кутгандим. Ўтган йили “Уимблдон” ярим финалида унга ютқазганман ва бу мағлубият менга кўп нарсани ўргатган. Бу жараённинг бир қисми.
Мен уни югуришга мажбур қилишга ҳаракат қилдим. Мен тактикани ошкор қилмайман!" - деди Синнер ўйиндан кейин.