“Лас-Пальмас” бош мураббийи Гарсия Пимиента “Реал” Жуд Беллингемнинг йўқлигидан нолимайди, деган фикри билан ўртоқлашди.
"Агар Беллингемсиз ғалаба қозониш имкониятимиз кўпроқ десак, ёлғон гапирган бўламиз. У биринчи ўйинда ҳам майдонга тушмади, "Реал" ҳатто баъзи футболчиларга дам берди, аммо биз ўйинда ғалаба қозона олмадик. Уларда битта ўйинчи ўрнига бошқа ўйинчи майдонга тушиши билан муаммо йўқ.
Албатта, Беллингемнинг майдонга тушиши мухлислар учун қўшимча рағбат бўларди. Ҳар бир инсон энг яхши ўйинчиларни кўришни истайди ва шунинг учун ҳамма бу томошага ишонади. Аммо Беллингем у ерда бўлмагани учун биз "Реал Мадрид" бу мавсумда ўзининг энг яхши тўпурарини йўқотишидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - дея Пимиента сўзларини келтирмоқда Estadio Deportio.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 21-турида Мадриднинг “Реал” клуби сафарда “Лас-Пальмас”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 27 январ куни Тошкент вақти билан 20:15 да бўлиб ўтади.