Россиялик теннисчи, дунёнинг учинчи ракеткаси Даниил Медведев Australian Open-2024 финалидаги рақиби – дунёнинг тўртинчи ракеткаси италиялик Янник Синнер ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"У билан охирги учта ўйинда нима ўзгарди? Назаримда, бу уч ўйинда тактик жиҳатдан жиддий ўзгаришлар бўлмади. У кўпроқ тажовузкор ўйнаган, лекин шу билан бирга ҳамма билан шундай ўйнади.
Менда кўп имкониятлар бор эди. Лекин буларнинг барчаси мавсум охирида, яхши ўйнаган бўлсам ҳам, 100% формада эмас эдим. Лекин мен тахминан 97 ёки 96% тайёр эдим, лекин унга қарши сиз 100% тайёр бўлишингиз керак.
У аввалгидан яхшироқ ўйнамоқда. Менимча, бу унинг Канададаги ғалабаси билан бошланди ва мавсум охирида у бутунлай бошқача савияда ўйнади. Aгар уни мағлуб этмоқчи бўлсам, бутунлай бошқа даражага чиқишим керак ва бунга ҳаракат қиламан.
Умид қиламанки, менинг "Катта Дубулға" финалидаги тажрибам қандайдир афзалликларни бериши мумкин.
Эҳтимол, физик жиҳатдан устунликка эга бўлмайман. Теннисдаги устунликка келсак, кўрамиз. Aммо охирги уч марта у мени жазолади. Мен имкон қадар ҳамма нарсани қиламан. Мен ҳаёт учун курашаман, кўрамиз, ким ғалаба қозонаркин?!", — деди Медведев матбуот анжуманида.