"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ўз ҳамюрти Янник Синнернинг Australian Open-2024 финалига чиққани ҳақида гапирди.
Кеча, 26-январь куни дунёнинг тўртинчи ракеткаси Синнер ярим финалда дунёнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковични 6:1, 6:2, 6:7, 6:3 ҳисобида мағлуб этганди.
"Мен ўйинни кўрдим. У ақл бовар қилмас иш қилди, шу тариқа дунёнинг биринчи рақамли теннисчисини ортда қолдирди.
Истеъдод, шу билан бирга фидойилик билан ҳам ўйиннинг энг юқори поғонасида. Биз муваффақиятга эришишга ҳаракат қилмоқдамиз ва биз доимо яхшиланишга интилиш амбицияларимиз ва менталитетимизда ўхшашмиз", - дея Пиолининг сўзларини келтирмоқда «Милан» расмий сайти.
Финалда Синнер иккинчи ярим финалда германиялик Aлександр Зверевни мағлуб этган дунёнинг учинчи рақамли россиялик Даниил Медведев билан ўйнайди.
Ҳал қилувчи ўйин 28 январь куни тахминан 13:30 да бўлиб ўтади.