Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Адмир Адрович «Бунёдкор» кўригида

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор”нинг Анталиядаги машғулотларида черногориялик ҳужумчи Адмир Адрович пайдо бўлди.

Айни пайтда Черногория чемпионатида биринчи давра учрашувлари якунига етган. Турнир жадвали пешқадамларидан бири – “Будучност” клуби ҳамда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Адмир Адрович “Бунёдкор” жамоаси кўригидан ўтмоқда.

Ҳужумчи ушбу мавсумда (2012-2013) 16та учрашувда майдонга тушиб, 10та гол уришга муваффақ бўлди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Адрович Черногория чемпионатининг 2011-2012 йиллардаги мавсум якунига кўра 22та голи билан энг яхши тўпурар номини қўлга киритган.

1988 йилда туғилган ҳужумчи она шаҳрининг “Бране” клуби сафида уч йил тўп тепди. Кейин яна уч мавсум “Сутьеска” клуби шарафини ҳимоя қилди. Шундан сўнг 2010-2010 йилда у Албания чемпионатига йўл олди ва “Влазния” жамоасида ўйнай бошлади. Бу клуб сафида омади чопмаган ҳужумчи кейинги фаолиятини Эроннинг “Дамаш” жамоаси билан боғлади. Лекин Адрович қитъамизда ҳам кўп вақт ушланиб қолмади. Унга Черногориянинг энг машҳур клуби – “Будучност”дан таклиф тушди. Черногорияга қайтган Адмир янги жамоаси сафидаги биринчи мавсумидаёқ 22та гол урди ва чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. Шунингдек, “Будучност” билан Черногория чемпионига айланди. Унинг бу мавсумдаги ишлари ҳам аъло даражада кетмоқда. Унинг клуби пешқадам “Сутьеска”дан атиги бир очко ортда қолиб иккинчи ўринда бораётган бўлса, 10та голга муаллифлик қилган Адрович тўпурарлар рўйҳатини бошқариб турибди.

Адмир Адрович “Бунёдкор” ва Қарағанданинг “Шахтёр” жамоалари ўртасида Анталияда бўлиб ўтган назорат учрашувида “қалдирғочлар” сафида бир бўлим ҳаракат қилишга ҳам улгурди. Айтиш жоизки, футболчининг ҳатти-ҳаракатлари “Бунёдкор” мураббийларини қониқтирса у жамоамизда қолади.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Адмир Адрович
Туғилган санаси: 08.05.1988
Туғилган жойи: Беране шаҳри
Фуқаролиги: Черногория
Бўйи: 184 см
Вазни: 78 кг
Амплуаси: Марказий ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари:
2004-2007 “Беране” (Черногория) – ? (?)
2007-2010 “Сутьеска” (Черногория) – ? (?)
2010 “Влазния” (Албания) – ? (?)
2010-2011 “Дамаш” (Эрон) – ? (?)
2011-... “Бунучност” (Черногория) – 48 (32)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:23, 10.02.2013.
Ўқилди: 5946 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.