Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

«Навбаҳор» навбатдаги баҳсда имконият бой берди

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган «Навбаҳор» бугун Болгариянинг “Спартак” (Варна) клубига қарши навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

Александр Лобанов, Филип Иванович, Алижон Алижонов, Иброҳим Йўлдошев, Азимжон Аҳмедов, Сияваш Ҳақназари, Аброрбек Исмоилов, Тома Табатадзе, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Озодбек Ўктамов.

Захирадан майдонга тушганлар: Достонбек Абдулҳаев, Наврўзбек Иминжонов, Русланбек Жиянов, Гиорги Никабадзе.  

Ушбу беллашувда болгарияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таъкидлаш жоизки, учрашувдаги барча голлар 1-бўлимда урилди.

“Спартак” футболчилари баҳснинг 16 ва 19-дақиқаларида тўп киритишган бўлса, 22-дақиқада мазкур ўйинда жамоамизни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов 20 метрлар чамаси узоқликдан варналиклар дарвозасини аниқ нишонга олган ҳолда, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 2:1.

Гарчи 2-бўлимда “лочинлар” мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишган бўлсада, ҳужумлар якунига етмади ҳамда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:45, 27.01.2024.
Ўқилди: 1540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик