Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси Ян Райт Юрген Клоппнинг жорий мавсум якунида “Ливерпуль” бош мураббийи лавозимини тарк этиши ҳақидаги қарори ҳақида фикр билдирди.
“Клопп келганида, клуб яна юқорига қайтишни хоҳлади. Юргеннинг қилган иши ақл бовар қилмайди. Биринчи совринини қўлга киритиш учун унга уч йил керак бўлди. Кейин у ҳамма нарсада ғалаба қозонди ва ўз номини клуб тарихига ёзди.
Унинг қарорини эшитиб, жуда хафа бўлдим. Бу қайғули кун эди. Клопп нутқ сўзлаётганда чарчаган кўринарди", - дея Райтнинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.