Қишки трансфер ойнаси вақтида “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьергга бир қанча клублар, хусусан, “Лион” ва “Ювентус” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Sky журналисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Хёйбьерг душанба куни эрталаб музокаралар олиб борган ва "Тоттенхэм"да қолишга қарор қилган.
Хёйбьерг вакили Ларс Хелгрин унинг "Тоттенхэм"да қолишини тасдиқлади. “Миш-миш ва шов-шувларга қарамай, Хёйбьерг ҳар доим жамоага, мураббийларга ва “Тоттенхэм”га ёрдам беришга қаратилган.
У ҳозир кетишни сўрамади. У "Тоттенхэм" ва Дания учун жуда амбицияли футболчи", - дейди Хелгрин.