Кириш Регистрация

Назорат учрашуви: «Насаф» - «Рух» (Польша) - 1:0

Баҳо:
+ | -

Бугун Анталияда учинчи назорат учрашувини ўтказган Қаршининг "Насаф" клуби “Рух” (Польша) жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этишди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида жамоамиз Ботир Қораевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини “Насаф” сардори Артур Геворкян “қайчи” усулида чиройли тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди ва футболчиларамиз йиғин доирасида илк ғалабага эришишди. Учрашув давомида полшалик футболчиларда ҳам бир неча бор қулай имкониятлар бўлди. Аммо Михаил Наумов шу куни ишончли ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумчиларига гол киритиш имконини бермади.

Бунгача Рўзиқул Бердиев шогирдлари назорат учрашувларида 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишган эди.

11.02.2013. Анталия. “Гранд Акво” меҳмонхонаси.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Рух” (Польша) 1:0.
Гол: Артур Геворкян, 29.
“Насаф”: Михаил Наумов, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Алишер Юсупов), Эркин Бойдуллаев (Мирзамурод Жўрабоев), Элдор Бойматов (Суҳроб Неъматов), Артур Геворкян, Фарруҳ Сайфиев (Мирзакамол Камолов), Кенжа Тўраев (Илҳом Шомуродов), Зоҳид Абдуллаев (Санжар Баратов).

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 16:56, 11.02.2013.
Ўқилди: 3847 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик