Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Роберто Мартинес: "Бу хато эди"

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси яқинда ФИФA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.

Aргентиналик футболчи Эрлинг Холанд билан бир хил очко тўплади, бироқ қўшимча кўрсаткичлар туфайли юқорироқ бўлди – кўпроқ терма жамоа сардорлари Мессига овоз берди.

Овоз бериш ҳақида Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес изоҳ берди. У Марсело Брозовични учинчи ўринга қўйган.

“Бу хато эди. Энди бизда жуда кўп овоз бериш, кўплаб мукофотлар бор. Жаҳон чемпионати биринчи марта қишда бўлиб ўтди ва овоз бериш ғалати эди, чунки муддат атиги олти ой давом этди. Мен учун футболда индивидуал совринларни ютиш қийин.

Ўйлайманки, индивидуал ўйинчи жамоанинг ютуқларини ифодалайди. Лекин кимдир Чемпионлар лигаси финалида ўйнади ва ички майдонда муваффақиятга эришди. Буларга эса эътибор ҳам қилишмади", – деди Мартинес. 

Киритилди: 21:05, 29.01.2024.
Ўқилди: 1433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.