Лионель Месси ва Луис Суарес яна биргаликда бир ўйинда гол уришди.
“Интер Майами” ҳужумчилари “Ал-Ҳилол”га қарши ўртоқлик учрашувида рақиб дарвозасига йўл топа олишди.
Уругвайлик футболчи саудияликлар дарвозасига 34-дақиқада тўп киритди. Аргентиналик футболчи 54-дақиқада пенальтини голга айлантирди. Шунингдек, Месси ўз голидан бир дақиқа ўтиб ярим ҳимоячи Давид Антонио Руисга ассистентлик қилди ва у ҳисобни тенглаштирди – 3:3.