Лондоннинг "Челси" клуби собиқ футболчиси Крис Саттон ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Рэшфорд ўзини дахлсиз деб ҳисоблайди. Бу унинг биринчи жинояти эмас. У бош мураббий ва жамоадошларини ҳурмат қилмайди. Ҳамма гап шунда.
Маркус ҳар қандай ҳолатда ҳам Эрик тен Хагдан кўра кўпроқ "Манчестер Юнайтед"да қолади деб ўйлаётгандир.
Унинг хатти-ҳаракати аллақачон назоратдан чиқиб кетган”, - деди Суттон.