Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Осиё кубоги-2023. Қийинчилик билан бўлса-да Таиландни маҳв этдик ва чорак финалга чиқдик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги нимчорак финал босқичи доирасида Таиландга қарши баҳс олиб бориб, ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлимда тўла устунлик терма жамоамиз томонида бўлди. Остон Ўрунов иккита жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Учрашувнинг 37-дақиқасида эса Диёр Холматовнинг чиройли узатмасидан кейин Азиз Турғунбоев рақиб жарима майдони ичида тўпни кўкраги билан тўхтатди ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда таиландликлар ўйинни кучайтириб, ҳужумга ташланишди. Захирадан майдонга тушган Супачок Сарачат 58-дақиқада олис масофадан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Юсупов бурчакка кираётган тўпни қайтара олмади.

Ўзбекистон орадан 7 дақиқа ўтиб яна олдинга ўтиб олди. Жарима майдони ташқарисида Машариповдан узатма қабул қилган Файзуллаев 20 метрлардан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ўзбекистон бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлди ва ҳисобни ушлаб қолди.

Чорак финалда жамоамизга Қатар рақиблик қилади. Ўйин 3 февраль, шанба куни 20:30да бошланади.

Осиё кубоги-2023, нимчорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД - 2:1 (1:0)
Гол: Азизбек Турғунбоев (37), Аббос Файзуллаев (65) — Супачок Сарачат (58)
Огоҳлантириш: Абдуқодир Ҳусанов (88)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Абдуқодир Ҳусанов, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Диёр Холматов, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев (Зафармурод Абдураҳматов 81), Жалолиддин Машарипов (Жамшид Искандеров 81), Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов 67), Аббос Файзуллаев (Жамшид Болтабоев 90+1)
Таиланд: Хаммай, Бунматан, Долаҳ, Юйен (Чамратсамее 82), Чайдед, Микелсон, Пумичантук (Промсрикаев 75), Хемвибун, Помпхун (Аутра 82), Чароенраттанаприром (Сарачат 46), Канитсрибумпхен (Муеанта, 46)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:30, 30.01.2024.
Ўқилди: 3452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.