"Бавария" бош директори Ян-Кристиан Дрезен Мюнхен клуби бош мураббийи Томас Тухелнинг аввалроқ испан футболи гигантларидан бири билан ишлаш уни руҳлантиришини айтган сўзларига жавоб қайтарди.
"Биз бунчалик асабийлашмаслигимиз керак. Мураббий ишга қабул қилинганда, одатда, нафақага қадар давом этадиган шартнома таклиф қилинмайди. Томаснинг бундай дейиши мен учун мутлақо нормал ҳолат. Қолаверса, у бу сўзларни бежиз айтди, журналистлар ва мухлисларнинг саволлари билан ўтказилган очиқ сессияда унга тегишли савол берилди. Бу вазият қандай қилиб мутаносиб равишда бузилиб кетганига кўпроқ ҳайрон бўлдим.
Томас бу ерда катта иштиёқ ва энергия билан ишлайди. У биз билан маълум чўққиларни забт этмоқчи, биз эса у билан", - деди Дрезен.
Эслатиб ўтамиз, Тухель "Бавария"ни 2023 йилнинг мартидан буён бошқариб келмоқда.
Ўтган ҳафтада "Барселона" бош мураббийи Хави жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилганди. Шундан сўнг, Хави ўрнига Тухель "кўк-анорранглилар"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.