Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсум тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди.
Мазкур йиғин давомида “Металлург” футболчилари Македония, Россия ҳамда Қозоғистон клубларига қарши бир қатор назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган.
Жамоа биринчи назорат ўйинини 3 февраль санасида “Вардар” (Македония) клубига қарши ўтказади. 4 февралда эса “Черноморец” (Россия) билан куч синашамиз. 7 февралда “Елимай” (Қозоғистон), 10 февралда “Жетису» (Қозоғистон), 17 февралда “Оренбург” (Россия), 18 февралда “Енисей” (Россия) клубларига қарши майдонга чиқамиз.
Туркияга йўл олган делегация таркибига “Металлург”нинг асосий таркиби футболчилари, мураббийлар штаби ва “Металлург” футбол академияси тарбияланувчилари бўлган бир қатор еш ўйинчилари киритилган. Делегация раҳбари, клуб бош директори Шавкат Саидов йиғинга келгуси ҳафта етиб бориб қўшилади.
Туркия сафарига “Металлург” қуйидаги таркибда йўл олди:
“Металлург” ПФК техник директори – Жамшид Мирабдуллаев
Жамоа бош мураббийи – Веско Стешевич
Бош мураббий ёрдамчилари – Ненад Вукчевич, Илёс Қурбонов, Нозим Эсанов
Дарвозабонлар мураббийи – Павел Синельников
Таҳлилчи мураббий – Дамир Закиуллин
Бош админстратор – Қудрат Мадаминов
Админстратор – Равшан Бегматов
Шифокор – Дилшод Аширов
Массажчилар – Даниэл Коршунов, Ахрор Ниёзов
Матбуот котиби – Комилжон Жумаев
Дарвозабонлар – Акмал Ортиқов, Раҳим Давронов, Самандар Жўрабоев
Ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Эргаш Исмоилов, Мирғиёс Сулаймонов, Иван Йосович, Ризо Яздандўст, Даврон Эргашев, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Зафар Раҳимжонов.
Ярим ҳимоячилар – Худойшукур Сатторов, Искандар Шайқулов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Керим Палич, Марко Миличкович, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов.
Ҳужумчилар – Шаҳзодбек Убайдуллаев, Бобан Жоржевич, Далер Шарипов, Беҳруз Абдуллаев.