Испания чемпионатининг йигирма иккинчи турида “Валенсия” “Aтлетико” билан ўйинда иккита гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.
Маълум бўлишича, бу "Валенсия"нинг Испания чемпионатининг "катта учлик" клублари - "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Aтлетико" билан ўйинлардаги қаторасига ўнинчи мағлубияти бўлди.
Бу биринчи марта 1932-1935 йиллар оралиғида содир бўлган клуб тарихидаги энг ёмон бундай сериянинг такрорланишидир.
Aгар ғалабалар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Валенсия" йигирма тўртта ўйин давомида юқоридаги клубларга қарши ғалаба қозона олмаган.