«Реал Мадрид» HP билан ҳомийлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Манбага кўра, ушбу ҳамкорлик туфайли клуб ғазнаси ҳар йили 70 миллион еврога тўлдирилади, бу яқинда ўз уй стадионини реконструкция қилиш учун 375 миллион эвро кредит олган "Лос Бланкос" учун жуда яхши янгилик.
Айни дамда «Реал» 54 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.