"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
“Ғалабалар сенинг қувватга тўлиб туришингга ёрдам беради. Мағлуб бўлсанг, чарчоқлар қамраб олади.
Бир ярим йил жуда узоқ муддат (Пепнинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2025 йилда ниҳоясига етади). Балки барчаси ўхшмаса, жамоага керак бўлмай қолганимни ҳис қилсам ёки қийинчиликлар пайдо бўлса, жамоадан кетаман.
Ҳозир клуб билан муносабатларимиз аъло даражада. Мен қолсам ҳам, кетсам ҳам, муаммо бўлмайди”, — дейди испаниялик мутахассис.