Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Анталия йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини бугун ўтказади.
Бугунги спарринг рақибимиз – Польшанинг “Ягеллония” клуби бўлади. Учрашув Анталиядаги “Гранд Аква” меҳмонхонаси стадионида куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади.
Айни пайтда Польшада чемпионатнинг биринчи давра учрашувлари якунига етган. Оралиқ маррадан сўнг “Ягеллония” клуби 16та жамоа ичида 10-поғонанин банд этиб турибди. Улар совринли ўринларни банд этиб турган жамоалардан кичик очколар фарқи бўйича ортда боришмоқда.