Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи танқидлар остида қолди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги асосий рақибларимиздан бири саналган Жанубий Корея терма жамоаси 7 февраль куни Лондонда Хорватиядан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олгач, маҳаллий нашрларда ҳозиргача тинмасдан танқид тошлари ёғилмоқда.

Жумладан, “Sports Hankook” нашри шундай ёзмоқда: “Терма жамоа ўйинлари юракни сиқадиган даражага келиб қолди. Кетма-кет саккизинчи марта жаҳон чемпионатида қатнашиш орзуси амалга ошишига кафолат йўқ. Терма жамоа сўнгги 3та ўйинни шармандали мағубиятлар билан якунлади. Даставвал ЖЧ саралашида Эрондан сафарда тарсаки еган бўлсак, сўнгра ўз уйимизда Австралиядан мағлуб бўлдик. Энди эса Хорватиядан йирик мағлубият. Тўғри, бу ўйин натижаси мухим эмас, аммо уятли натижадир. Аслида гарчи мағлуб бўлмаган эсак-да, ҳаммаси ўтган йил сентябрда Ўзбекистон сафаридан кейин бошланди, десак ҳам бўлади. Ҳужум ва ҳимоя чизиқларимиз заиф дея бонг уриб турган бир пайтда Хорватияга 4та голга “рухсат бериб юбориш” бу ўта кетган шармандаликдир. Эслатиб ўтамиз, терма жамоа Эрон, Австралия ва Хорватия билан ўйинларда атиги 1тагина гол уриб, 7та тўпни ўз дарвозамиздан олиб чиқди”.

Нашр бош мураббий Чой Канг Хини танқид остига оларкан: “Тан оламиз, Чой Канг Хи ЖЧ саралаш босқичини ишончли бошлади: Қатар ва Ливанлар йирик ҳисобларда мағлуб этилди. Аммо кейинчалик терма жамоада кескин пасайиш юзага келди. Қаторасига хато қилинса энди буни хато деб эмас, иқтидор ва лаёқат етишмаслиги деб баҳоласак тўғрироқ бўлади. Шунингдек, Чой Канг Хи терма жамоа тарихидаги бир антирекордни янгилади. Терма жамоа 1990 йилдан буён қаторасига 3 марта мағлуб бўлмаётган эди. Ўшанда Жанубий Корея Уругвай, Испания ва Белгиядан кетма-кет мағлубиятларни қабул қилган эди”.

Ўз навбатида “Joy News 24” нашри эса қуйидагиларни ёзади: “Терма жамоанинг энг катта муаммоси нимада? Барча футбол мутахассислари бир овоздан Чой Канг Хи жамоасида ўйинни ўзгартириб юборадиган яққол етакчининг йўқлигида дейишмоқда. У ҳар бир ўйинда ҳар хил етакчиларни намоён қилди, давомли равишда тажриба ўтказиб келди. Эътибор беринг, ўзининг дебюти ҳисобланган Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувидан то Хорватия билан ўйингача Чой Канг Хи 10та ўйин ўтказди. 10та ўйин давомида майдонда ҳаракат қилган футболчилар 53тани ташкил этмоқда. Захира ўриндиғида ўтирганларни ҳисобга олмаганда, албатта. Бир қанча футболчилар бош мураббий кўригида бўлишди, лекин муаммо шундаки, қайси футболчи Чой Канг Хининг дидига мос тушганлигини аниқ айта олмаймиз. Тажрибалар терма жамоа ривожи учун зарур. Аммо ҳозир тажриба ўтказиш вақти эмаслиги аён. Ўзимизни кучли терма жамоа деб ҳисоблайдиган бўлсак, барча футболчиларимиз шай ҳолатда ва барча тактикалар каллада тайёр туриши керак”.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:07, 13.02.2013.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.