Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Футбол Заковати»да сўнгги 2та гуруҳ ўйинлари ўтказилади

Баҳо:
+1 | -

Сайтимизда ўтказиб келинаётган "Футбол Заковати" мусобақасида сўнгги 2та гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтади. Шундан сўнг ярим финалга чиққан барча иштирокчилар номи маълум бўлади.

Кеча бўлиб ўтган "E" ва "F" гуруҳлари ўйинларидан кейин ярим финалчилар сони 12 нафарга етди. "Е" гуруҳидан "Bekobod" ва "Ilnur", "F" гуруҳидан эса "FanQQ" ва "Eliverpool" ники остида мухлислар кейинги босқичга чиқишди.

Бугун соат 20:00да эса "G" ва "H" гуруҳларида ўйинлар ўтказилади. Гуруҳ иштирокчилари соат 19:30дан бошлаб сайтга киришларини ва ўйинга тайёр эканликларини тасдиқлашларини сўраймиз.

Ўйинлар қуйидаги саҳифаларда бўлиб ўтади.
"G" гуруҳи ўйини
"H" гуруҳи ўйини

Кеча бўлиб ўтган "E" ва "F" гуруҳлари ўйинларида ўйналган саволлар билан танишишингиз мумкин.

"Е" гуруҳи учун саволлар

1-мавзу: «Кичкина деманг бизни»

1-савол: "Қуёнча" лақабли аргентиналикнинг бўйи бор-йўғи 168 см. У ким?
Тўғри жавоб: Хавьер Педро Савиола
2-савол: Евро-2012да энг бўйи паст футболчи Италия терма жамоаси аъзоси эди. Марҳамат, уни айтинг.
Тўғри жавоб: Себастьян Жовинко
3-савол: ЖЧ-2006даги энг биринчи голни айнан шу пакана футболчи киритган эди. Қайси?
Тўғри жавоб: Филипп Лам
4-савол: Европа Чемпионлар Лигасининг 2010 йилги ғолиблари ичида айнан шу футболчи энг паканаси бўлган. Қайси футболчи?
Тўғри жавоб: Уэсли Снейдер
5-савол: Бугунги кунда кучли бешликка кирувчи чемпионатлардаги тўпурарлар орасида энг бўйи паст футболчи ким?
Тўғри жавоб: Лионель Месси (170 см)
Изоҳ: Англия — Ван Перси (186 см)
Италия — Эдинсон Кавани (185 см)
Германия — Марио Манджукич (186 см)
Франция — Златан Ибрагимович (195 см)

2-мавзу: «Олтин бутса»

1-савол: "Олтин бутса" совринини "Франс Футбол" нашри ва айнан шу компания билан биргаликда таъсис этган. Ўша компанияни айтинг.
Тўғри жавоб: Адидас 
2-савол: "Олтин бутса"нинг 1968 йилги илк совриндори айнан шу афсонавий асли мозамбиклик футболчи бўлган. У ким?
Тўғри жавоб: Эйсебио
3-савол: 2004 ва 2005 йилларда айнан шу футболчи кетма-кет "Олтин бутса" соҳиби бўлган. Гап қайси футболчи ҳақида кетмоқда?
Тўғри жавоб: Тьери Анри
4-савол: "Олтин бутса"нинг Шотландия чемпионатининг ягона вакили айнан шу футболчи ҳисобланади. Ким?
Тўғри жавоб: Хенрик Ларссон
5-савол: 2005 йили "Олтин бутса" бира тўла икки кишига топширилган. Сиз ўша иккала футболчини ҳам айтинг.
Тўғри жавоб: Тьерри Анри ва Диего Форлан

3-мавзу: «Иккиюзламачилар»

1-савол: 60-йилларда Ла Лигадаги сунъий маҳаллийлаштириш туфайли айнан шу Венгрия терма жамоаси аъзоси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. У ким?
Тўғри жавоб:  Ференц Пушкаш (Ласло Кубала жавоби ҳам қабул қилинади)
2-савол: Айнан шу "Реал" (Мадрид) афсонаси ўз вақтида ҳам Аргентина, ҳам Испания терма жамоаларида тўп сурган. Ўша футболчини айтинг.
Тўғри жавоб: Ди Стефано
3-савол: Ўз вақтида Франция ёшлар терма жамоасида тўп сурган бу футболчи кейинчалик Мали терма жамоаси афсонасига айланган.
Тўғри жавоб: Федерик Кануте
4-савол: "Ювентус"нинг айнан шу афсонавий футболчиси ўз вақтида ҳам Аргентина, ҳам Италия терма жамоалари учун ўйнаган. У ким?
Тўғри жавоб: Омар Сивори (изоҳ: Агар Каморонези деганлар бўлса, у ҳеч қачон Аргентина т.ж.да ўйнамаган)
5-савол: Айтсам ишонмайсиз, TOTAL FOOTBALL журнали маълумотларига кўра, айнан шу тошкентлик йигит ҳар хил терма жамоаларда тўп суриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган экан. Ўша футболчини айтинг.
Тўғри жавоб: Андрей Пятницкий (Россия, МДҲ, СССР ва Ўзбекистон)

4-мавзу: «Пахтакор-79»

1-савол: 11 август куни Днепродзержинск осмонида ҳалокатга учраган "Пахтакор" айнан шу жамоага қарши ўйин ўтказиши керак эди. Қайси жамоага?
Тўғри жавоб: "Динамо" (Минск)
2-савол: "Динамо" (Минск)га қарши ўйин қайси санада ўтиши лозим эди?
Тўғри жавоб: 13 август
3-савол: Тошкентлик футболчилар ҳалокатга  учраган самолёт қайси маркадаги самолёт эди?
Тўғри жавоб: Ту-134
4-савол: Ҳалокатга учраган жамоага ўз ихтиёри билан ёрдамга келган бу москвалик футболчи кейинчалик "Пахтакор"нинг янги сардори этиб сайланади. Ўша футболчини айтинг.
Тўғри жавоб: Андрей Якубик
5-савол: Ҳалокатга учраган "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи ким эди?
Тўғри жавоб: Идгай Тазетдинов

"F" гуруҳи учун саволлар

1-мавзу: «Сўнгги дақиқа ўзимга душман»

1-савол: Евро-2000 финалида айнан унинг ўйин тугашига 40 сония қолганда киритган тўпи итальянларни чемпионликдан маҳрум қилади. Голни ким урган?
Тўғри жавоб: С.Вильторд
2-савол: 1999 йилдаги машҳур финалда сўнгги сонияда Бавария дарвозасига "МЮ"нинг айнан шу икки футболчиси тўп кирититган эди. Қайси футболчилар?
Тўғри жавоб: О.Г.Сулшер ва Т.Шерингем
3-савол: Айнан унинг "Бавария"-"МЮ" баҳсининг сўнги дақиқаларда киритган  тўпи 11 йиллик аламни оз бўлсада унутилишига сабаб бўлди. Кимнинг?
Тўғри жавоб: Ивица Олич
4-савол: Евро-2008 мусобақасида айнан шу икки терма жамоа ўртасидаги ўйинда 119 ва 120 дақиқаларда тўп киритилган эди. Қайси терма жамоалар ўйнаётган эди?
Тўғри жавоб: Хорватия-Туркия
5-савол: ЕЧЛ-2009 ярим финал баҳсида айнан шу футболчи сўнгги дақиқаларда тўп киритмаганида ғолиб бошқа жамоа бўлиши мумкин эди.
Тўғри жавоб: А.Иньеста

2-мавзу: «Давом этмаган анъаналар»

1-савол: 90-йиллардаги анъанага кўра, ЕЧЛ ғолиби бўлган жамоа келаси йили финалда мағлуб бўларди. Мисол учун, "Барса", "Милан", "Аякс" ва "Ювентус". Фақатгина шу жамоа ярим финалдан ўтолмай анъанани бузган.
Тўғри жавоб: "Боруссия" (Дортмунд)
2-савол: Дортмунд шаҳрида мағлубиятга учрамайдиган Германия терма жамоасининг анъанасига айнан шу терма жамоа 2006 йили якун ясади. Қайси терма жамоа?
Тўғри жавоб: Италия
3-савол: Айнан шу анъана сабабли ЕЧЛнинг 2008 йилги Москва финалида ҳам "Ливерпуль" ва "Милан" жамоалари учрашишлари лозим эди. Қайси шаҳар билан боғлиқ анъана?
Тўғри жавоб: Рим
Изоҳ: Сабаби 1984 йилги Римдаги финалда "Ливерпуль" - "Милан" ва 2005 йилдаги Истанбулдаги финалда ҳам "Ливерпуль" - "Милан" учрашган. Биласиз, Истанбул — иккинчи Рим, Москва эса учинчи Рим деб аталади.
4-савол: ЖЧда 3-ўринни қўлга киритган жамоалар келгуси Европа чемпионатига йўл ололмас эдилар ва бу анънага айнан шу жамоа чек қўйди. Қайси терма жамоа?
Тўғри жавоб: Германия (Италия 1990-92, Швеция 1994-96, Хорватия 1998-2000, Туркия 2002-2004)
5-савол: Агар ҳисоблашни 1982 йилги Испаниядаги ЖЧ мусобақаларидан бошласак, чемпионлар анъанасига кўра 1998 йил Англия жамоаси чемпион бўлиши керак эди, нега?
Тўғри жавоб: Чемпионлар Испания-1982га нисбатан симметрик бўлган.
Изоҳ: 1982 йили Италия чемпион бўлган. Ундан олдин ва кейин, яъни 1978 ва 1986 йили Аргентина чемпион бўлган. Аргентинадан олдин ва кейин, яъни 1974 ва 1990 чемпион Германия. Германиядан олдин ва кейин - чемпион Бразилия (1970, 1994) ва ўз навбатида Бразилиядан олдинги чемпион Англия эди.
1966 - Англия
1970 - Бразилия
1974 - Германия
1978 - Аргентина
1982 - Испания
1986 - Аргентина
1990 - Германия
1994 - Бразилия
1998 - Англия бўлиши керак эди

3-мавзу: «Футбол ва матбуот»

1-савол: Францияда "Франс футбол", Германияда-чи?
Тўғри жавоб: "Киккер"
2-савол: Ҳар йили МДҲдаги энг зўр ўйинчига "Спорт-Экспресс" газетаси томонидан таъсис этилувчи соврин нима деб номланади?
Тўғри жавоб: "Звезда"
3-савол: Европадаги ўйинларга матбуот ходимлари одатда айнан шу рангдаги бейжикларда киритилади? Қайси рангдаги?
Тўғри жавоб: Сариқ, албатта!
4-савол: XX асрнинг 100 та энг яхши футболчилари рўйхатини айнан шу Британиядаги таҳририят ҳам тузиб чиққан. Қайси таҳририят?
Тўғри жавоб: "World Soссer"
5-савол: Рус матбуотида 2004 йил кузида ўтказилган бир ўйинга бағишлаб ёзилган мақоланинг сарлавҳаси "Семь бед, один ответ" деб номланган эди. Қайси ўйинга?
Тўғри жавоб: Португалия - Россия - 7:1

4-мавзу: «Европа лигаси»

1-савол: "Ярмарка кубоги" дастлабки аждод сифатида айтиб ўтилади. Ушбу кубокнинг биринчи мавсуми 1955-58 йиллар оралиғида ўтказилган. Бунинг сабаби нима бўлган?
Тўғри жавоб: Фақат ярмаркалар вақтида ўтказилган
2-савол: Европа лигасининг жорий йилги мавсумидага гуруҳ баҳсларида қайси жамоа энг кўп очко олди?
Тўғри жавоб: "Лион" (16 очко)
3-савол: Унинг тақдимоти расман 2009 йил 28 августда Гримальди форумида бўлиб ўтган. Муаллифи — Йохан. У нима?
Тўғри жавоб: Европа Лигаси мадҳияси
4-савол: Европа лигасининг жорий йилги мавсумида қайси жамоага таркибда ўйнаши мумкин бўлмаган футболчи тушганлиги учун техник мағлубият ёзилган эди?
Тўғри жавоб: "Арсенал" (Киев)
5-савол: Европа лигаси кубогига тегишли қизиқ факт: ғолиб жамоа ўйинчилари анъанавий кубокда шампан виноси ичиш маросимини амалга ошира олишмайди. Нега?
Тўғри жавоб: Чунки кубок герметик эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:20, 13.02.2013.
Ўқилди: 6160 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.