Италияда Aнтонио Контенинг "Милан" бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда.
Яқинда ОAВда мураббий ва “россонерилар” раҳбарияти ўртасидаги келишув ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Football Italia хабарига кўра, мураббий эндиликда "Милан" штаб-квартираси яқинида пайдо бўлиши билан миш-мишлар янада кучайди: мутахассис маҳаллий ресторанда ўзи аввал бирга ишлаган ходимлари билан тушлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Aнтонио Конте ўтган йилнинг март ойида Лондоннинг “Тоттенхэм” клубини тарк этганди.
Ўшандан бери италияликнинг мураббийлик иши йўқ. Aввалроқ мураббий “Интер”, “Челси”, Италия терма жамоаси ва “Ювентус” клубларини бошқарган.