Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Уэйн Руни 1/8 финал «Реал»га қарши учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен Роналду билан Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп сурганман. Месси ва у замонавий футболнинг энг кучли вакиллари саналишади».
«Албатта «Реал» сафида энг катта хавфни Криштиану Роналду кўрсатади. У ақлбовар қилмас иқтидор эгаси. Уни зарарсизлантириш жуда мураккаб бўлади. Аммо ҳаммаси ўз жойида бўлса, бизда қониқарли натижа қайд этиш учун имконият бўлади».
«Реал»да ажойиб таркиб шаклланган. Ҳар бир чизиқда ажойиб футболчилар тўп суришади. Бизни жуда мураккаб учрашув кутиб турибди. Алонсо, Ўзил ва Бензема каби футболчилар ҳар дақиқада рақибни жазолаши мумкин бўлган футболчилар саналишади. Шундай бўлсада, биз пухта тайёргарлик эвазига ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олишимиз талаб этилади».
«Премьер-лига учун ҳам, чемпионлар лигаси учрашувлари учун ҳам бир хил тайёргарлик олиб борамиз. Мен ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истайман. Шундай экан барча учрашувга бир хил тайёргарлик кўраман. Ҳар бир учрашув олдидан одатдагидек бўлажак ўйинда ўзимни қандай тутишим, майдонда қандай ҳаракат қилишим умуман олганда «МЮ» ғалабасини ўйлаб майдонга чиқаман», дейди Руни.