Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ҳакамларнинг қишки ўқув-машғулот йиғинларининг илк босқичи якунланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ҳафта бошида Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида Суперлига ҳакамлари учун қишки ўқув-машғулот йиғинлари бошланган эди. Ҳафта давомида ҳакамларимиз турли йўналишлар бўйича синовдан ўтказилди ва билимларини ошириб олишди. ВAР симулятори билан ўтказилган машғулотлар эса барча учун эсда қоларли тарзда ўтгани, шубҳасиз.

Йиғиннинг сўнгги кунида ФИФA томонидан ФИФA ҳакамлари учун жўнатилган янги мавсум инвентарлари ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Шу тариқа, қишки ўқув-машғулот йиғинларининг 1-гуруҳи учун тадбирлар ўз ниҳоясига етди. Ёпилиш маросимида ЎзФҲМ директори Лазиз Рихсибоевич сўзга чиқиб, бу мавсум ҳар галгисиданда қийинроқ бўлишини, мухлислар ва кенг жамоатчиликнинг футболга эътибори ошаётгани ва бу ҳар бир ҳакамдан улкан мас’улият талаб қилишини таъкидлаб, уларга янги мавсумда омад тилади.

Маълумот ўрнида, ушбу 1-гуруҳ йиғинида Суперлига ўйинларида ишловчи 45 нафар бош ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этишди. Навбатдаги гуруҳ (назоратчилар учун) йиғини эртага, 3-феврал куни старт олади.

Қишки ўқув-йиғинлари ҳақида қўшимча ма’лумот бериб борилади.

Манба: UzFHM
Киритилди: 20:31, 02.02.2024.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик