Ла Лига 23-тур ўйинида "Барселона" сафарда "Алавес" меҳмони бўлади.
Инсайдер Рожер Торелло хабарига кўра, бу баҳсда каталонияликлар сафига январь ойида келиб қўшилган Витор Роке асосий таркибда майдонга тушади. Хави футболчининг "Осасуна"га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан қойил қолган.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли Роке "Осасуна" билан ўйинда захирадан майдонга тушганидан 1 дақиқа ўтар-ўтмас каталонияликларга ғалаба тақдим этган ягона голни урганди.