Каталониянинг "Барселона" клуби спорт директори Деку ҳужумчи Жоау Феликс ва ҳимоячи Жоау Канселунинг келажаги борасида бир қарорга келди.
Todofichajes нашрининг ёзишича, функционер иккала португалиялик ҳам жамоада олиб қолмоқчи. Деку "Атлетико Мадрид" ва "Манчестер Сити" билан ўйинчиларнинг трансфери бўйича музокараларни бошлади.
Феликснинг трансфер қиймати 50 миллион еврога, Канселуники эса 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Иккала футболчи ҳам "кўк-анорранглилар" сафида ижара асосида ўйнамоқда.
Испания чемпионатининг 22-туридан кейин "Барселона" 47 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.