Ришарлисон "Эвертон"га гол урганидан кейин мухлислардан узр сўради.
"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Эвертон"га қарши (1:1, биринчи бўлим) АПЛнинг 23-тури доирасидаги ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очди.
"Гудисон Парк"да 2018 йилдан 2022 йилгача ўйнаган клубига қарши гол урганидан сўнг, Ришарлисон қўлларини кўксига қўйиб, олдинга эгилди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи “Тоттенхэм” сафида сўнгги 4 та ўйинда 3 та гол урган.