«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» дарвозасига киритган голини нишонламаганини изоҳлади.
«Мен доим ғолиб бўлишни хоҳлайман. Урган голимни шунчаки менга кўп нарса берган клубнинг ҳурмати учун нишонламадим.
Англияда ғалаба қозона оламиз. Биз доим ғалаба учун ҳаракат қилганмиз.
Ўйин жуда ажойиб бўлди. «МЮ»нинг ҳимояси жуда яхши ҳаракат қилди, лекин биз уларга муаммо туғдира олдик. Кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ»,- дейди ўйин қаҳрамонларидан бири.