Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттираётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун Россиянинг "Ахмат" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Баҳс Анталиядаги "Титаник" стадионида бўлиб ўтди.
Ўйинда грознияликлар 2-дақиқада Бериша томонидан киритилган гол эвазига ғалаба қозонди. Фарғоналиклар ҳар қанча урунишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олмади.